Хитой Табиий ресурслар вазирлигининг маълумотларига кўра, экспедиция давомида тадқиқотчилар океан тубидаги чуқур қудуқдан базальт намуналарини олишди.
Хитойда ишлаб чиқилган бурғулаш қурилмаси узунлиги 4,27 метр бўлган базальт намунасини олиш учун ишлатилган. Агентлик маълумотларига кўра, Хитой Қўшма Штатлар ва Япониядан кейин чуқур океан ҳавзасидан қаттиқ жинслар намуналарини олиш учун океан бурғулаш кемасидан фойдаланган учинчи давлат бўлди.
Тадқиқотга чуқур денгиз масофадан бошқариладиган транспорт воситалари ҳам жалб қилинган. Иккала қурилма ҳам тахминан 4000 метр чуқурликда жами 358 соатдан ортиқ ишлади.
Тўпланган намуналар ва маълумотлар Жанубий Хитой денгизининг шаклланиши ва кенгайишини, қадимги денгиз муҳитининг эволюциясини, шунингдек, жуда чуқур сувларда энергия ресурсларини қидириш ва ривожлантиришни ўрганиш учун ишлатилади.
Экспедицияда тўққизта илмий-тадқиқот муассасаларидан 170 нафар тадқиқотчи иштирок этди.
«Мэнсян» океан бурғулаш кемаси 2024 йилда Хитойда фойдаланишга берилган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда қанча одам олий маълумотга эга эканлиги ҳақида ёзган эдик.