ASTANA. Kazinform — Хитой 2026 йил 17 февралдан бошлаб Канада ва Буюк Британия фуқаролари учун визасиз режимни жорий этади. Бу ҳақда якшанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили маълум қилди, деб хабар беради Синьхуа.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Канада ва Буюк Британия фуқаролари оддий паспортга эга бўлиб, Хитойга қуйидаги мақсадларда визасиз режимда ташриф қилишлари мумкин:
иш ташрифлари,
сайёҳлик ташрифлари,
қариндошлар ва дўстларни зиёрат қилиш,
алмашинув ташрифлари ва транзит.
Бироқ, уларнинг Хитойда бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги керак.
Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили ушбу сиёсат 2026 йил 31 декабргача амал қилишини таъкидлади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.