PEKIN. Kazinform - Хитой ҳукумати тижорат уй-жойларини якка тартибдаги харидорлар учун ипотека кредитлари бўйича минимал бошланғич тўловни камайтиришни эълон қилди. Бу ҳақда жума куни Хитой Халқ банки маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Релизга кўра, якка тартибдаги тижорат уй-жой сотиб олувчилар учун ипотека кредитлари бўйича энг кам бошланғич тўлов биринчи харид учун камида 15 фоизгача, иккинчиси учун эса камида 25 фоизгача пасайтирилади.
Global Times таҳлилчилар фикрига таяниб ёзганидек, кўчмас мулк соҳасида сиёсатнинг юмшатиш даражаси сўнгги ўн йилликларда тенгсиздир. Ушбу чора-тадбирлар мулкни сотишни тезлаштириши ва мамлакат уй-жой бозорини жонлантириши мумкин.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.