Хитой хавфсизликнинг мувозанатли архитектурасини яратишни таклиф қилди

ASTANA. Kazinform — Хитой ҳукумати дунёда хавфсизликнинг янада самарали ва мувозанатли архитектурасини шакллантиришни таклиф қилмоқда, деб хабар беради ТАСС .

Фото: xiangshanforum.cn

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазири Дун Цзюнь Сяншань хавфсизлик форумининг очилиш маросимида маълум қилди.

“Мувозанатли, самарали ва барқарор минтақавий хавфсизлик архитектурасини шакллантириш зарур. У барча мамлакатларнинг хавфсизлик соҳасидаги асосли хавотирларини инобатга олиши керак”, — деди вазир.

Дун Цзюнь таъкидлаганидек, янги хавфсизлик архитектураси ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини ҳам ҳисобга олиши лозим.