Марказнинг очилиши Хитой Халқ банки банки Пань Гуншен томонидан июнь ойида бўлиб ўтган Луцзяцзуй форумида эълон қилинган янги чора-тадбирларнинг бир қисмидир. Ташаббус рақамли юанни халқаролаштиришга кўмаклашиш, молиявий бозорларни ривожлантириш ва рақамли технологияларда инновацияларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Цинхуа университети қошидаги Миллий молиявий тадқиқотлар институти директори Тянь Сюань марказнинг ишга туширилиши рақамли юанни ривожлантиришда муҳим қадам эканлигини таъкидлади.
– Марказ Хитойнинг жаҳон молия тизимидаги таъсирини рағбатлантиради ва Хитойга глобал трансчегаравий тўлов тизимини такомиллаштириш бўйича очиқ, инклюзив ва инновацион ечим тақдим этади, – деди у.
Марказ ишга туширилиши билан рақамли трансчегаравий тўлов платформаси, блокчейн хизматлари платформаси ва рақамли активлар платформаси каби учта йирик платформа ишга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой чет эллик IТ-мутахассислари учун янги “К визаси”ни ишга туширди.