PEKIN. Kazinform - Хитой ҳукумати олтита Европа давлати фуқаролари учун бир томонлама визасиз режим жорий қилади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг 14-сессиясининг иккинчи сессияси доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
“Хитой 14 мартдан бошлаб Швейцария, Ирландия, Венгрия, Австрия, Бельгия ва Люксембург учун визасиз синов режимини жорий қилади”, — деди Ван И.
Хитой хитойлик ва чет эллик кадрлар алмашинувини осонлаштириш, жумладан, тўлов хизматлари сонини кўпайтириш бўйича ташаббусларни илгари суришни давом эттиради, деди у.
Аввалроқ Хитой ҳукумати 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо беш давлат: Испания, Италия, Нидерландия, Франция ва Германия фуқаролари учун бир томонлама визасиз режим жорий қилган эди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.