ASTANА. Кazinform – Хитой дунёдаги мия-компьютер интерфейси қурилмаси соҳасидаги биринчи инвазив маҳсулотни тижорат мақсадларида фойдаланишини расман тасдиқлади. Ишлаб чиқувчининг сўзларига кўра, бу клиник фойдаланишга киритилган дунёдаги биринчи инвазив тиббий мия-компьютер интерфейси қурилмасидир, деб хабар беради Xinhuа ахборот агентлиги.
«NEO» деб номланган тиббий қурилма 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, бўйин умуртқаси шикастланиши туфайли квадриплегияга чалинган ва бармоқларини ушлаш қобилиятини йўқотган беморлар учун мўлжалланган.
Танга ўлчамидаги инвазив қурилма мияга жойлаштирилади ва унга мия сигналларини реал вақт режимида тўплаш ва декодлаш имконини беради. Бунинг ёрдамида бемор пневматик қўлқопни онги билан бошқариши мумкин.
Қурилма эпидурал тарзда киритилади. Бу усул юқори сигнал сифатини сақлаб қолиш билан бирга мия тўқималарига зарар етказиш хавфини камайтиради. Қурилма шунингдек, симсиз қувват ва алоқа тизими билан жиҳозланган, бу уни бир марта ўрнатиш ва узоқ вақт давомида ишлатиш имконини беради. Беморлар операциядан кейин тахминан бир ой давомида тизимни уйда мустақил равишда бошқаришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Хитой фалаж беморларда қўл ҳаракатини тиклаш учун мия имплантациясини тасдиқлади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.