Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси ушбу янгилик истеъмолчиларни чалғитиш ва носоғлом рақобатни кучайтириш билан боғлиқ хавфларни камайтиради, деб ҳисоблайди.
Бунинг ўрнига, CААМ адолатли ва барқарор бозорни таъминлаш учун автомобиль ишлаб чиқарувчиларга ойлик, чораклик ёки йиллик стандарт ҳисобот даврларига риоя қилишни тавсия этди.
Бундан ташқари, Ассоциация автомобиль ишлаб чиқарувчиларни соғлом рақобатни қўллаб-қувватлашга ва номақбул рекламадан воз кечишга чақиради.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил охирида Хитойда автомобиль ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми 31 миллион донадан ошди. Йиллик янги энергия воситалари (NEV) ишлаб чиқариш 13 миллион донадан ошди. NEV янги автомобиллар сотувининг деярли 41% ни ташкил этди. Хитой 2024 йилнинг 11 ойида 5,3 миллиондан ортиқ автомобиль экспорт қилди.