Big Data Industry Expo – дунёдаги катта маълумотлар мавзусига бағишланган илк халқаро кўргазмадир. 2015 йилда ташкил этилганидан бери ушбу тадбир глобал рақамли иқтисодиёт ривожидаги янги тенденцияларни намойиш этиш майдонига ҳамда соҳа ютуқлари билан алмашишнинг асосий платформасига айланди.
2026 йилги кўргазма Хитой Давлат маълумотлар бошқармаси ва Гуйчжоу провинцияси ҳукумати томонидан ҳамкорликда ташкил этилган. Тадбир 6 та асосий бўлимдан иборат бўлиб, профессионал кўргазма майдонларининг умумий майдони 60 минг квадрат метрни ташкил этади.
Гуйян шаҳри ўзини миллий даражадаги ҳисоблаш қуввати базасига ва Хитойнинг ғарбидаги рақамли иқтисодиёт инновацион марказига айлантириш йўлида фаол иш олиб бормоқда, — деди шаҳар ҳокими ўринбосари Фу Тао.
Ҳозирда шаҳарда 27 та йирик ва ультра-катта маълумотлар марказлари фаолият юритиб келяпти. Уларнинг умумий ҳисоблаш қуввати 165 та экзафлопсдан ошади, шундан 98% дан ортиғи сунъий интеллектга асосланган ҳисоблаш учун. Маҳаллийлаштириш даражаси 90% га етди. Шундай қилиб, Гуйян Хитойда энг кучли ҳисоблаш ресурсларига эга минтақалардан бирига айланди.