Яқин вақтгача Apple ва Хитой ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилди – компания ишлаб чиқаришни фаол ривожлантирди ва Хитой бозори эҳтиёжларини қондириш учун ҳамма нарсани қилди, Хитой ҳукумати эса иш ўринлари ва солиқларни олди. Оддий истеъмолчилар энг сўнгги Apple маҳсулотларини олишга ҳаракат қилишди. Энди эса аксинча – Bloomberg нинг ёзишича, бутун Хитой бўйлаб компаниялар ўз ходимларидан Apple iPhoneларини (ва хорижий брендларнинг бошқа гаджетларини) ишга олиб келмасликни сўрамоқда, деб хабар бради Kazinform .
Бу жараён 10 йилдан бери давом этмоқда – Хитой давлат ташкилотларига талаблар қўйиш орқали хорижий технологияларга қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Bloomberg агентлигига кўра, сўнгги бир ой ичида икки йирик давлат идораси ўз ходимларидан маҳаллий гаджет брендларига ўтишни талаб қилувчи ҳужжатни қабул қилган.
Компаниялар iPhone ва бошқа Apple маҳсулотларини тақиқловчи ўз қоидалари ва кўрсатмаларини чиқармоқда.
Қизиғи шундаки, бу жараён айниқса тез амалга оширилаётган ҳудудлардан бири Хэбэй провинцияси бўлиб, у ерда дунёдаги энг йирик iPhone ишлаб чиқарувчи завод жойлашган.
“Албатта, Apple раҳбарияти бу ҳолатдан хабардор. Лекин ҳеч нарса қилиш мумкин эмас. Энди Хитой ва Apple компанияларининг йўллари денгиздаги кемалар каби ажралиши аниқ”, – деб ёзади нашр.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.