“CnEVPost” сайти хабар беришича, компания янгиланган “Zeekr 001” ва 007 га навбатдаги модель учун йиллик буюртма қабул қила бошлаган. Анъанавий CLTC туркуми бўйича 265 км круиз масофасини тўлдириш учун беш дақиқа қувватланиш кифоя қилади, 15 дақиқада эса 582 кмга етарли қувват олиш мумкин. Умуман, 75 кВт/соат қувватга эга бундай аккумулятор билан жиҳозланган седан қайта қувватланмасдан 688 км йўни босиб ўтишга қодир.
Янги қурилма ҳатто никель, марганец ва кобальтни бирлаштирган қимматроқ уч компонентли аккумуляторни қувватлаш вақтидан ҳам тез ишлайди.
Иккинчи авлод “Golden Battery” биринчи авлодга нисбатан 30 фоиз тез қувват олади ва 15 дақиқалик қувват билан 500 км дан кўп масофани босиб ўтди. “Zeekr” маълумотига кўра, ушбу батарея тижорий мақсадда ишлаб чиқарилган барча мосламалар орасида зарядланиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатади.