1945 йилнинг 6 августида Хиросимага атом бомбаси ташланганидан сўнг вайроналар орасидан топилган эритилган соат Бостондаги кимошди савдосида 31 113 долларга сотилди, деб хабар беради Kazinform AP га таяниб.
Фото: PR Auction
Бостондаги аукцион соатни сотиб олган шахс ўзини ошкор қилишданбош тортган.
Соат Хиросима харобалари орасидан зарурий юкларни етказиб бериш бўйича гуманитар миссияда қатнашаётган британиялик аскар томонидан топилган.
Соат тиллари 8:15 да тўхтаган.
Фото: PR Auction
Кимошди савдосига киритилган бошқа буюмлар орасида Хитой етакчиси Мао Цзедун имзолаган “Кичик Қизил китоб” нусхаси; Жорж Вашингтон томонидан имзоланган чек; Бузз Алдриннинг “Аполлон-11” Ой модулини тайёрлаш бўйича назорат рўйхати.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.