Мактубда жорий йилнинг 14 май куни АҚШ Невада полигонида ядро синовини ўтказгани, бу G7 давлатлари раҳбарларининг ўтган йил май ойида Хиросима саммитида ядро қуролидан холи дунё яратиш ҳақидаги баёнотига зид эканлиги қайд этилган.
“Атом бомбасига учраган Хиросима шаҳри номидан биз кескин норозилик билдирамиз ва келажакдаги барча ядро синовларини тўхтатишга чақирамиз”, – дейилади Хиросима мэри Казуми Мацуи мактубида.
Мактубда Хиросима халқаро ҳамжамиятнинг ядровий қуролсизланишга эришиш, ядровий қуролдан холи дунёга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларига етакчилик қилишга интилаётгани таъкидланган ва Қўшма Штатларни ядровий қуролсиз дунё яратиш учун оқилона саъй-ҳаракатлар қилишга чақирган.