Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Ҳиндистоннинг Химачал-Прадеш штатида жорий муссон мавсумида давом этаётган кучли ёмғирлар, сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли камида 51 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши бедарак йўқолди, дея хабар беради Kazinform NDTVга таяниб.
Давлат Фавқулодда вазиятлар маркази 20 июндан 1 июлгача бўлган давр учун етказилган зарар ҳисоботини эълон қилди.
“Ҳозиргача турли сабаблар, жумладан, сув тошқини, кўчки, чақмоқ уриши ва йўл-транспорт ҳодисалари туфайли 51 киши ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, муссон билан боғлиқ ҳодисаларда 103 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган.
Хабарга кўра, 204 та уй зарар кўрган, шундан 22 таси бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, 84 та объект, жумладан дўконлар, ишчиларнинг уйлари зарар кўрган.
“Ушбу рақамлар дастлабки маълумотлар бўлиб, янги маълумотлар келиши билан янгиланади”, — дея қўшимча қилди марказ вакили.
Аввалроқ Покистонда икки кун ичида ёмғир билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда яна етти киши ҳалок бўлгани, муссон мавсуми бошланган 26 июндан буён қурбонлар сони 45 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.