Ҳиндистонда кўчки ва сув тошқини оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kainform — Ҳиндистоннинг ғарбидаги Маҳараштра штатида сўнгги 48 соат ичида муссон мавсумида ёққан кучли ёмғирлар натижасида юзага келган кўчки ва сув тошқинлари оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳат олди. Табиий офат биноларга ҳам зарар етказди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.

Фото: Anadolu Ajansı

Штатнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича вазири Гириш Маҳаджаннинг маълум қилишича, Мумбай шаҳри ҳамда унга қўшни Палгхар ва Райгад туманларида рекорд даражада ёғингарчилик кузатилган. Табиий офат оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмди.

“Энг кўп жабр кўрган ҳудуд — Мумбай шаҳридаги Манкхурд тумани. У ерда бино қулаб тушиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олди”, — деди у.

Кучли ёмғир ва кўчкилар штат ҳудудида темир йўл ва автомобиль транспорти ҳаракатига ҳам жиддий тўсқинлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Тамилнад штатида денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасида аммиак тарқалиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган, 40 нафардан ортиқ киши жабрланган эди.