ASTANA. Kazinform — Душанба куни Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатида иккита хусусий автобуснинг тўқнашуви оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди ва 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақида маҳаллий полиция маълум қилди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.
Бахтсиз ҳодиса Тамилнаду штати пойтахти Ченнай шаҳридан 550 километр жануби-ғарбда жойлашган Тенкаси округидаги қишлоқда содир бўлган.
Ҳодисадан сўнг маҳаллий ҳукумат кенг кўламли қутқарув операциясини бошлаб, жароҳатланганларни яқин атрофдаги шифохоналарга етказган.
Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки жароҳатланганларнинг айримларининг аҳволи оғир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада сайёҳлик автобуси ҳалокатга учради, камида 7 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.