Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Ҳиндистон жанубидаги Карнатака штатида пиротехника сотиладиган дўконда ёнғин содир бўлди, натижада 14 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
Маълумотни маҳаллий полиция тасдиқлади.
Ҳодиса мазкур штатнинг Бангалор маъмурий ҳудудининг Аттибеле туманида содир бўлган.
Жабрланганлар маҳаллий шифохонага етказилган.
Қурбонларнинг аксарияти ўша дўкон ходимлари.
Полиция ҳозирда уларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.
Дўкон эгаси ва ер эгаси ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганликда айбланган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.