Ҳиндистон ва Покистон чегарасида отишма юз берди

Фото: Фото: Anadolu

ASTANA. Kazinform – Ҳиндистон ва Покистон армиялари Жамму ва Кашмирдаги назорат чизиғида бир-бирига қарата ўт очди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳарбий тузилмасидаги манбага таяниб, PTI агентлиги маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

“Назорат чизиғининг бир неча участкаларида Покистон томонидан ўқ отилди”, – дейилади хабарда.

Ҳиндлар ҳам отишма билан жавоб беришган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

PTI маълумотларига кўра, отишма 22 апрель куни Паҳалгамдаги терактдан кейин Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайган бир пайтда содир бўлган. Ушбу ҳужумда 26 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган эди.

Паҳалгамдаги теракт

22 апрель куни қуролли шахслар Жамму ва Кашмир иттифоқидаги машҳур сайёҳлик шаҳарчаси Паҳалгамда теракт уюштирди. Хаки кийимидаги эркаклар автоматлардан ўқ узиб, 25 Ҳиндистон фуқароси ва 1 Непал фуқаросини ўлдирган. Жиноятчилар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.

Кўп одамлар яраланган. Ҳужумни “Қаршилик кўрсатиш майдони” деб номланган гуруҳ ўз зиммасига олди. Бу гуруҳ Покистонда тақиқланган “Лашкар-и-Тойиба” ташкилотига алоқадор. Ушбу воқеадан сўнг Ҳиндистон Покистон билан сув шартномасини тўхтатди ва Янги Деҳлидаги покистонлик маслаҳатчилардан мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Покистонликларга берилган визалар ҳам бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Ҳиндистон Бош вазирига ҳамдардлик билдирди.

БМТ Бош котиби Ҳиндистондаги қуролли ҳужумни кескин қоралади.