Ҳиндистон шимолидаги Ҳимолой тоғи этагидан икки нафар Россия фуқаросининг жасади топилди

Ҳиндистон шимолидаги (Ҳимачал-Прадеш штати) Маникаран туманидаги Парвати дарёси қирғоғида икки нафар Россия фуқаросининг жасади топилди, деб хабар беради Кazinform Россиянинг ТАSS агентлигига таяниб.

Фото: ТАSS

“Иссиқ булоқ ёнидан эркак ва аёлнинг жасади топилди. Уларнинг танасида жароҳатлар бор, аммо ҳаёт учун хавф туғдирадиган даражада эмас”, – дейилади хабарда.

“Ҳозирча полиция бунда жиноят аломатларини кўрмади, тергов давом этмоқда”, – деди ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари.

Россияликлар жойлашган меҳмонхонадан хат топилди.

“Инглиз тилида ёзилган ва унда у шахсий нарсаларини Россия элчихонаси ва қариндошларига топширишни илтимос қилган”, – дейилади полиция хабарида.

Россияликларнинг жасади жойлашган жойдан устара, мобиль телефон, шам ва бошқа нарсалар ҳам топилган. Жасадлар Куллу туманидаги касалхонага юборилган.