“28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси Покистон армияси Ҳиндистоннинг Купвара ва Барамулла туманлари чегарасига қарама-қарши ҳудуддаги назорат чизиғи бўйлаб асоссиз ўқ узишга киришди”, – дейилади Ҳиндистон армияси баёнотида.
Унга "Ҳиндистон армияси тезкор ва самарали жавоб берган".
Жароҳатлар ҳақида маълумот йўқ.
Жамму ва Кашмирда 26 кишининг ҳаётига зомин бўлган террор ҳужуми ортидан Нью-Деҳли ва Исломобод ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда Ҳиндистон-Покистон чегарасида ўт очишни тўхтатиш режими кетма-кет бешинчи кечада бузилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Ҳиндистон ва Покистон чегарасида отишма бўлган эди.
Покистон Нью-Деҳлининг теракт ҳақидаги айбловлари асоссиз эканини маълум қилди.