ХХР Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Астанага келди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

Фото: Ақорда

Мартабали меҳмонни кутиб олиш учун аэропортда фахрий қоровул саф тортди. Шунингдек, Қозоғистон ва Хитой халқлари ўртасидаги чинакам дўстлик белгиси сифатида болалар икки давлат байроқларини ҳилпиратиб, олқишлашди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Болалар ХХР Раиси Си Цзиньпин бошчилигидаги делегацияга ўз миннатдорчиликларини билдириб, хитой тилида куйлашди. Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ва бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

 

Аввал хабар қилинганидек, Хитой ХХР Раиси Си Цзиньпин Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2-4 июль кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. Шунингдек, у Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилишида иштирок этади.