Соатига 130 километрдан ошиқ шамол самолётларнинг қўнишини қийинлаштирди, транспорт муаммоларини келтириб чиқарди, иншоотларни ва дарахтларни ағдарди. Ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолди.
Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир туфайли Па-де-Кале департаменти дарёлари қирғоқларидан тошиб, қирғоқ бўйидаги аҳоли пунктларини сув босади. Шунингдек, бир киши ноқулай об-ҳаво туфайли машинасига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Тўфон нафақат Буюк Британия, балки Германия, Франция ва Нидерландияни ҳам қамраб олди.
Францияда, мамлакат шимоли-ғарбидаги Бретань ҳудудида "қизил" огоҳлантириш даражаси эълон қилинди: Лаита дарёси қирғоқларидан тошиб кетди. Нидерландияда бўрон темир йўл хизматларига таъсир қилди, Германияда эса ёғингарчилик давом этиб, дарёлар сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда.