PEKIN. Kazinform – Хайнан провинциясидаги (Жанубий Хитой) Санья курорт шаҳрида чоршанба куни оролда кучли ёғингарчилик туфайли энг юқори огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
Санья таълим департаменти баёнотига кўра, 7 июнь, чоршанба куни болалар боғчалари ёпилади, бошланғич ва ўрта мактабларда эса дарслар ярим кунга тўхтатилади.
Санья метеорология хизмати чоршанба куни кучли ёмғир ҳақида огоҳлантиришни тўқ сариқдан энг юқори қизил ранггача оширди. Баъзи шаҳарларда бир неча соат ичида 156 мм дан ортиқ ёғингарчилик ёғган.
Санья шаҳрида кучли ёғингарчилик туфайли ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса қайд этилмаган..
ХХРда кўк, сариқ, тўқ сариқ ва қизил рангни ўз ичига олган табиий офатлардан аҳолини огоҳлантиришнинг тўрт даражали тизими мавжуд.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы