ASTANA. Kazinform – Ўрта вазн тоифасида мағлуб бўлмаган мексикалик боксчи Хайме Мунгия (41-0, 33 КО) аргентиналик Гонсало Гастон Корияни (21-6, 8 КО) нокаут эвазига мағлуб этганидан сўнг навбатдаги рақиби ҳақида баёнот берди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Мунгия жангдан кейин рингга берган интервьюсида қозоғистонлик машҳур боксчи Геннадий Головкин (42-2-1, 37 КО) билан келаси йилнинг май ойида жанг ўтказмоқчи эканлигини маълум қилди.
Г.Головкин WBA Super ва IBF йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонлари соҳиби ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) британиялик Дензель Бентлини мағлуб этган Жанибек Алимханулин Хайме Мунгия билан жанг ўтказишга мажбур қилганди.
«Умид қиламанки, Мунгия мен билан жанг қилишга рози бўлади», - деб ёзди Жанибек Тwitterда.
Фото:sports.kz
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.