Харрис Трампни ғалабаси билан табриклади

Фото: Фото: Andrew Harnik/Getty Images

ASTANA. Kazinform - Камала Харрис Дональд Трампга қўнғироқ қилиб, уни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси хабар берди, деб ёзади BBC.

Чоршанба куни омма олдида нутқ сўзлаши режалаштирилган Харрис "ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўзгариши ва барча америкаликлар учун президент бўлиш муҳимлигини муҳокама қилди", - деди Харриснинг катта ёрдамчиси. Бу ҳақда Reuters ёзади.

Аввал хабар қилинганидек, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп сайловда ғалаба қозониб, Оқ уйга қайтди. У олган овозлар сони асосий рақиби Камала Харрисдан ошиб кетди

Европарламент фракцияси ҳамраислари Трампни ғалабаси билан табриклади.