«20 нафардан кўп эмас, уларнинг ўлимлари ҳақида маълумот йўқ», – деди агентлик суҳбатдоши.
Исроил томонининг сўнгги маълумотларига кўра, умумий ҳисобда ХАМАСнинг қўлида тирик ва ҳалок бўлганларни қўшиб ҳисоблаганда тахминан 50 нафар гаровдаги шахс қолган.
24 июль куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ХАМАСнинг палестин анклавида оташкесим бўйича таклифга билдирган жавоби муносабати билан 6 июлдан буён Доҳа шаҳрида ўтказилаётган музокаралардаги делегацияни қайтаришни буюрди.
Сўнгги музокаралар доирасидаги ташаббусларга кўра, келишилган 60 кунлик оташкесим давомида ХАМАС Исроилга 10 нафар тирик гаровдаги шахс ва Ғазода ҳалок бўлган 18 кишининг жасадини топшириши керак эди. Исроил эса шу даврда узоқ муддатга қамалган 150 нафар фаластинликни ҳамда 2023 йил октябрида Исроил ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Ғазо секторида ҳибсга олинган 1100 нафар одамни озод қилиш мажбуриятини олар эди. Бундан ташқари, эҳтимолий келишувларга кўра, Ғазо аҳолисига етказиладиган гуманитар ёрдам ҳажми сезиларли даражада оширилиши керак эди.