Ёзнинг биринчи куни - 1 июнда туғилган чақалоқлар учун қўшалоқ байрамга айланди.
Бахтли оналарни шаҳар ҳокимлиги номидан пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Муратов табриклаб, уларга шаҳар ҳокими Алтай Кўлгиновнинг ташаккурномаларини топширди.
«Бугун сизлар учун ҳақиқатан ҳам байрам. Шундай кучли инсонлар дунёга келгани учун сизларга раҳмат айтамиз. Фарзандлар соғлом бўлиб ўссин, келажаги порлоқ бўлсин, нафақат оилангиз, балки бутун юрт фахри бўлсин», - деб табриклади Тимур Муратов.
Чақалоқларнинг оналарига эсдалик совғалари топширилди. Баъзи болалар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишди.