Қасим-Жомарт Тоқаев янги маслаҳат органи таркибига юқори малакали мутахассислар, халқнинг юксак ишончига сазовор бўлган ва ватанпарварлик позицияси билан танилган фуқаролар киритилганини таъкидлади.
“Улар орасида таниқли шахслар, давлат ва жамоат арбоблари, тадбиркорлар ҳамда фаоллар бор. Қурултойнинг биринчи йиғилишида таъкидлаганимдек, кенг кўламли ислоҳотлар бунёдкорлик руҳидаги ва янгича фикрлайдиган фуқаролар учун давлат бошқарувига йўл очди. Мамлакат манфаатларига ҳалол хизмат қилиш — юксак шараф ва муқаддас бурчдир. Халқ Кенгашининг ҳар бир аъзоси зиммасига алоҳида масъулият юкланади. Сизлар Ватан равнақи йўлида тинмай меҳнат қилиб, давлатчилигимизни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшасизлар, деб ишонаман. Чин дилдан ишонаманки, фаол позициянгиз билан жамиятдаги бирлик ва тотувликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшасизлар”, — деди Давлат раҳбари.
Президент эртага бўлиб ўтадиган биринчи сессия йиғилишида Қозоғистон Халқ Кенгаши олдида турган вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтади.