Ҳафта охиригача Қозоғистонда ҳарорат -10 даражагача пасаяди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда сезиларли совуқ кузатилади. Ёмғир ва шамол ўрнини қор олиб келувчи совуқ антициклон эгаллайди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қазгидрометга таяниб.

Фото: Kazinform/ИИ

Дастлаб мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида ҳарорат пасая бошлайди, кейин совуқ бошқа ҳудудларга ҳам тарқалади. Синоптикларнинг 22-24 октябрь кунлари учун берган прогнозига кўра, антициклон кириб келиши билан ёғингарчилик аста-секин тўхтайди.

Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий ҳудудларида тунги ҳарорат аста-секин 0… 5 даражадан -5…-10 даражагача пасаяди.

Жанубий ҳудудлар аҳолиси ҳам совуқни ҳис қилади. Бу ерларда тунги ҳарорат -2…-7 даражагача, кундузи эса 2… 7 даражагача пасайиши кутилади.