Турнирнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида Eagle FC чемпиони, тожикистонлик Фаридун Одиловнинг (12-2) қозоғистонлик Даурен Ермековга (14-5) қарши жанги бўлиши кутилмоқда.
«Улар иккаласи ҳам рози бўлишди. Турнир Қозоғистонда декабр ойида содир ташкил қилиниши мумкин. Биз декабр ойида катта турнир ўтказмоқчимиз», — деб жавоб берди Хабиб Вестник ММА нашрига берган интервюсида.
Спорт-Шредингер Telegram канали хабарига кўра, 17 июл куни Актауда Даурен Ермеков россиялик Гамзат Хирамагомедовни (9:2) иккинчи раундда нокаутга учратиб, ўрта вазн тоифасида вақтинчалик Eagle FC чемпионлигини қўлга киритганди.
Фото: sports.kz