Қароқчилар Бениннинг Котону портидан жануби-шарқ томон 70 денгиз мили масофада очиқ денгизда сузиб бораётган кемани эгаллаб олишга уринмоқдалар. Экипаж аъзолари сони ва унинг аъзолари фуқаролиги ҳали эълон қилинмаган.
Бу Гвинея кўрфазида сўнгги олти кун ичида кемаларга уюштирилган олтинчи қароқчи ҳужумидир.
Бугунги кунда Гвинея кўрфази дунёдаги энг хавфли ҳавзалардан бири ҳисобланади. Халқаро денгиз бюроси маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида қароқчилар Гвинея кўрфазида 80 денгизчини асирга олишган, бу денгизда ўғирланган одамларнинг 95 фоизини ташкил этади.