«Гиёҳвандлик жиноятларига қарши курашиш прокуратураси ички ишлар органлари билан биргаликда иккита контейнерни кўздан кечиришни якунлади, улар ичидан жами 616 ўрамда икки килограммдан ортиқ кокаин топилди», — дейилади хабарда.
Гиёҳванд моддалар партияси Кариб денгизи соҳилидаги Санто-Томас-де-Кастилья портига кирган кемада иккита контейнерга яширилган.
Ўтган йили Гватемалада 13,6 тоннадан ортиқ кокаин мусодара қилинган эди.
Гиёҳванд моддалар савдогарлари кўпинча Гватемала ҳудудидан гиёҳванд моддаларни AҚШга олиб ўтиш учун фойдаланадилар. Ташиш учун улар кўпинча қайиқ ва енгил самолётлардан фойдаланадилар.