Грузияда пластик бутилкалар тақиқланади
ASTANА. Кazinform – Грузия ҳукумати пластик бутилкаларда ичимликлар сотишни тақиқлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Newsgeorgia.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Соломон Павляшвилининг сўзларига кўра, тақиқ келгуси йилдан кучга киради.
Унинг сўзларига кўра, 10 литрдан ортиқ ҳажмдаги пластик бутилкаларда мой ва ичимлик суви сотиш учун истисно қўлланилади. Чеклов экспорт учун мўлжалланган маҳсулотларга ҳам тааллуқли эмас.
Ушбу ташаббус мамлакатда пластикдан фойдаланишни камайтириш кампаниясининг бир қисмидир. 1 январдан бошлаб Грузияда ички бозор учун бир марталик пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш тақиқланган.
Пластик идишлар фақат экспорт учун ишлаб чиқарилиши мумкин.
1 апрелдан бошлаб давлат муассасалари томонидан 3 литргача бўлган пластик стаканлар, контейнерлар ва бутилкалар сотиб олишга тақиқ кучга киради.
1 июльдан бошлаб эса ушбу чеклов меҳмонхоналар, ресторанлар ва кафеларга ҳам тааллуқли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Грузияда йиллик инфляция декабрь ойида 4 фоизга етди.