Зилзила 4 ноябрь куни Тбилиси вақти билан соат 23:57 да қайд этилди. Зилзила эпицентри Они шаҳридан 9 километр жанубда (Рача-Лечхуми ва Квемо Сванети вилояти) жойлашган.
Чуқурлиги - 12 км. Вайрон қилинган бинолар ҳақида маълумот олинмади.
Сўнгги бир кун ичида Ғарбий Грузияда учта зилзила бўлган.
Соат 18:04 ва 18:05 да Они ва Сачхер шаҳри (Имерети вилояти) яқинида 3,5 ва 3,6 балли зилзилалар қайд этилган.