Эркак 12 ёшида отасига далада ишлашга ёрдам бериш учун мактабни тарк этган. Кейинчалик у Афинага кўчиб ўтди ва у эрда ошпаз бўлиб ишлади ва ўз тавернасига эгалик қилди.
Унинг сўзларига кўра, у мактабни жуда соғинган, йиллар давомида “бир кун мактабга қайтиш” ҳақида ўйлаган. Кейин Василлис хотинига ўқишни давом эттириш ниятида эканлигини айтган.
У билан бирга синфда 15 ёшли болалар ҳам бор.
Ўқитувчиларнинг сўзларига кўра, бу одам синфдошларига яхши таъсир қилади ва у жуда меҳнаткаш ўқувчи. Унинг севимли фанлари қадимги юнон тили ва математикадир. Июнь ойида Василлис мактабнинг тўлиқ ҳуқуқли битирувчиси бўлади.
Ушбу воқеадан илҳомланган Греция ҳукумати кечки мактабларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратишини айтди.