Грециянинг Тесалья (Фессалия) ҳудудида тўхтовсиз ёмғир туфайли яна сув тошқини содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
Хусусан, мамлакатнинг Волос, Пелион, Лариса ва Фарсала каби ҳудудларида кучли сув тошқинлари кузатилди.
Турар-жой бинолари, идоралар, қишлоқ хўжалиги ерлари ва йўллар сув остида қолган. Кўчки туфайли кўплаб йўллар ёпилган.
Кучли ёмғир вақтида Волос ҳудудининг катта қисми электр таъминотисиз қолган, маҳаллий шифохона ҳам сув остида қолган.
Фуқаролик мудофааси департаменти Волос аҳолисига мобиль телефон орқали шошилинч хабар юборди ва кўчага чиқмасликни маслаҳат берди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.