“Туркия ва Миср мудофаа соҳасида яқинлашмоқда” сарлавҳали мақолада 13 июль куни Туркия Президенти администрациясининг мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Ҳалук Гўргун Миср мудофаа ва ҳарбий ишлаб чиқариш вазири генерал-лейтенант Эшреф Салим Зоҳир билан учрашгани айтилган.
Нашрнинг ёзишича, учрашув давомида икки мамлакат мудофаа саноатидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгиловчи ният хати имзолаган.
Мақолада шунингдек, Эшреф Зоҳирнинг Туркиядаги мудофаа саноати корхоналари билан учрашувларига эътибор қаратилиб, Миср Туркия мудофаа саноатининг энг кўп экспорт қилинадиган маҳсулотларидан бири бўлган учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айланишга интилаётгани таъкидланган.
Нашр муаллифларининг сўзларига кўра, Туркия ва Миср қўшма ҳаво, денгиз ва қуруқлик машқларини ўтказиб келмоқда. Бундан ташқари, Мисрда Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон иштирокида ўтказилган тўрт томонлама учрашув алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Мақолада таъкидланишича, ушбу учрашув давомида Туркия ва Миср Ливия масаласининг кўплаб жиҳатлари бўйича умумий позицияга келишган.
– Туркия ва Миср ўртасидаги яқинлашув ҳозирча Греция манфаатларига тўғридан-тўғри таҳдид солмайди. Бироқ, бу минтақадаги ўзгарувчан геосиёсий мувозанат ҳақидаги хавотирларни кучайтирадиган омил ҳисобланади, – деб ёзади Kathimerini газетаси.
Эслатиб ўтамиз, Грузия ва Туркия халқаро юк ташиш учун электрон рухсатнома тизимига ўтди.