АFINА. Кazinform - Грециянинг Hellenic Train темир йўл компанияси чоршанба куни Лариса шаҳри яқинида йўловчи ва юк поездларининг тўқнашуви туфайли 14 та йўналишдаги поездлар ҳаракатини бекор қилди. Шунингдек, Лариса шаҳридаги станция раҳбари ҳибсга олингани ҳақида маълумот бор, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.
Эслатиб ўтамиз, кеча Лариса шаҳри яқинидаги Темпе аҳоли пункти ҳудудида йўловчи ва юк поездлари бир йўлда бўлган. Биринчиси Афинадан Салоникига, иккинчиси - тескари йўналишда.
Тўқнашув вақтида поездларнинг биринчи вагонлари тўлиқ эзилган, зарбадан ғилдираклар ва корпуснинг бўлаклари темир йўлдан 100 м масофага отилиб кетган. Воқеа содир бўлганидан сўнг дарҳол ёнғин бошланди.
Греция инфратузилмалар ва транспорт вазири Костас Караманлис камида 40 кишининг ҳаётига зомин бўлган йўловчи поезди ҳалокатидан кейин истеъфога чиқди.
Йўловчи поездида 350 га яқин одам бўлган. Хабарларга кўра, уларнинг аксарияти Лент карнавалидан қайтган талабалардир. У 4 йил ичида биринчи марта ўтказилди.
Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис фожиа содир бўлган жойга жўнаб кетди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.
Фото: Reuters
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.