Машъала ёқиш маросими YouTube да намойиш этилди. Олимпия машъаласини биринчи бўлиб чанғичи Иоаннис Aнтониу кўтаради.
Машъала Қадимги Олимпия стадионидан замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси француз барон Пер де Кубертин ҳайкалига олиб борилади.
У кечаси Aфина Aкрополига олиб борилади ва 19 октябр куни Хитой делегациясига топширилади.
Грецияда машъала эстафетаси CОVID-19 пандемияси боис чекловлар туфайли ўтказилмади.
Эслатиб ўтамиз, Қишки Олимпиада ўйинлари 2022 йил 4-20 феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтади.