Янги асарнинг номи - «Married to your melody». Барча мусиқа платформаларида трекни тинглаш мумкин.
Яқинда Иманбек АҚШ ва Европада яккахон гастрол сафарини ўтказишини маълум қилган эди.
Тур 8 апрел куни Нью-Йоркда бошланиб, 25 сентябргача давом этади. Жами 24 та концерт дастури режалаштирилган. Гастрол давомида Иманбек Канада, Швеция, Норвегия, Италия, АҚШ, Германия ва Лотин Америкасида концерт беради.