ASTANA. Kazinform – Гондурас ғарбидаги Роатан оролида содир бўлган авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди. Бу ҳақда Гондурас миллий полицияси ижтимоий тармоқларда маълум қилди, деб ёзади Report.
“Роатан оролида ҳалокатга учраган самолётда 12 киши ҳалок бўлди, беш киши омон қолди”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда қутқарувчилар самолёт бортида бўлган яна бир кишини қидирмоқда.
Аввалроқ, самолёт Гондурас ғарбидаги Роатан оролидаги аэродромдан кўтарилиб, кўп ўтмай денгизга қулаши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Полиция, шунингдек “33 йўловчига мўлжалланган Jetstream 41 самолёти парвоз пайтида механик муаммоларга дуч келган ва ҳалокатга учрагани” ҳақида хабар берган. Самолёт учиш-қўниш йўлагидан бир километр узоқликда денгизга қулаган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы