Рақиблар ўрта вазн тоифасида IBF ва WBA Super чемпионлик унвонлари учун жанг олиб боради. Вазн ўлчаш натижаларига кўра, иккала боксчи ҳам тарозида 72,5 килограмм натижа кўрсатиб, тоифа чегарасини (72,5 кг/160 фунтгача) бажарди.
Сайтамадаги бокс оқшоми 9 апрел, шанба куни бўлиб ўтади ва Нур-Султан вақти билан соат 15:00 атрофида бошланади. Головкин ва Мурата ўртасидаги асосий жанг тахминан соат 18:10га белгиланган. Жонли эфирни «Qazsport» ва «Qazaqstan» телеканалларида томоша қилиш мумкин.