Головкин ва Алвареснинг рингдаги сўнгги икки учрашуви Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида бўлиб ўтганди. Хирннинг сўзларига кўра, 17 сентябр куни бўлиб ўтадиган учинчи жангга асосий номзод айнан шу шаҳардир.
Промоутер, шунингдек, рақиблар ҳар бир шаҳарда пресс-тур ўтказишини айтди. Биринчи жанг олдидан GGG ва Канело Лондон, Лос-Анжелес ва Нью-Йоркка саёҳат қилишган.
«Учинчи жангнинг пресс-тури тез орада эълон қилинади.
Менимча, бунга асосий даъвогар Лас-Вегас, аммо бу жангга қизиқиш жуда юқори. Америкадан ташқаридан ҳам таклифлар олдик. Келгуси икки ҳафта ичида қарор қабул қиламиз», - деди Хирн IFL TVга берган суҳбатида.