GGG ўзининг Instagram саҳифасида мексикалик билан бўлган дастлабки икки жангнинг энг яхши лаҳзалари акс этган видеони эълон қилди ва қуйидаги ёзувни қолдирди: «Жекпе-жекке тура бір ай қалды. Ровно месяц до боя».
Головкин-Алварес трилогиясининг финали 17 сентябр куни (Қозоғистонда 18 сентябр тонгида) Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Улар иккинчи ўрта вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг олиб боришади - ҳозирда барча асосий камарлар «Канело»га тегишли.