«Биз Вегасдамиз. Жанг ҳафтасига тайёрмиз», - деб ёзди Г.Головкин Facebook саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябр куни Лас-Вегасда Головкин Саул «Канело» Альваресга қарши учинчи жангини ўтказади. Улар иккинчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради.
Қозоғистон вақти билан учрашув 18 сентябр куни соат 05:00да бошланади. Тахминан соат 8:00да асосий ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтади. Мамлакатда жонли эфирни «Qazsport» телеканали амалга оширади.