Компьютерлаштирилган зарба тизими Cоmpubox маълумотларига кўра, Головкин ҳар бир раундда ўртача 64,2 зарба беради. Бу ўрта вазн тоифасидаги иккинчи кўрсаткичдир.
Бир раундда энг кўп зарба берган боксчи - мағлубиятга учрамаган мексикалик Хайме Мунгия (38-0, 30 КО). У ҳар бир раундда 65,9 марта зарба беради.
Бир раундда ўрта вазн тоифасидаги энг кучли олтита зарба эгалари қуйидагилар:
Хайме Мунгия - 65,9;
Геннадий Головкин - 64,2;
Сергей Деревянченко - 63;
Деметриус Aндраде - 53,4;
Риота Мурата - 50,3;
Жермалл Чарло - 47,1.