ASTANА. Кazinform — Глобал иқтисодий ўсиш 2025 йилдаги 3,4 фоиздан 2026 йилда 2,8 фоизгача секинлашиши, кейин эса 2027 йилда 3,1 фоизгача тикланиши кутилмоқда. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) чоршанба куни шундай прогнозни эълон қилди, деб хабар беради Xinhua .
Глобал иқтисодиёт 2026 йилга кўплаб мутахассислар кутганидан ҳам кучлироқ кўрсаткичлар билан кирган бўлса-да, Яқин Шарқдаги можаро унинг келажагини белгиловчи асосий омилга айланди.
Ташкилот мутахассисларининг фикрига кўра, можаро қандай ривожланиши ҳали ҳам номаълум ва унинг иқтисодий оқибатлари ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин бир мунча вақт давомида сезилиши мумкин.
Шу муносабат билан ИҲТТ иккита мумкин бўлган ривожланиш сценарийсини таклиф қилди: қисқа муддатли салбий таъсирлар билан чекланган вақтинчалик беқарорлик ва кенг кўламли ва узоқ муддатли оқибатларга олиб келадиган беқарорлик.
АҚШ ва Эрон ўртасида тинчлик келишувига эришиш имконияти ошиб, энергия нархлари 2026 йил ўрталаридан бошлаб аста-секин пасайиб борадиган асосий сценарийга кўра, ИҲТТ глобал иқтисодий ўсиш 2025 йилдаги 3,4 фоиздан 2026 йилда 2,8 фоизгача секинлашиши ва 2027 йилда 3,1 фоизгача тикланишини башорат қилмоқда.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.