Шу боис юқори қон босимипрофилактикаси учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
- Тўғри овқатланиш. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари ва туз истеъмолини камайтиринг. Таомномада мева-сабзавотлар, балиқ, ёнғоқ, ёғсиз сут маҳсулотлари бўлишига эътибор беринг.
- Қаҳвани чеклаш. Кофеин қон босимини оширади. Шу боис уни чеклаш мақсадга мувофиқ.
- Алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан возкечиш.
- Жисмоний машқларни мунтазам бажариш. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимининг меъёрда бўлишига ёрдам беради.
- Тана вазнини назорат қилиш. Ортиқча вазн гипертония ривожланиш хавфини оширади.
- Стрессли вазиятлардан қочиш. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усули ҳисобланади.
- Уйқу режимига амал қилиш. Гипертонияга чалинган бемор кунига камида 8 соат ухлаши тавсия этилади.
- Дориларни ўз вақтида қабул қилиш. Агар шифокор қон босимини тушириш учун керакли дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида ичиш лозим.
- Даврий шифокор кўригидан ўтиш. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни барвақт аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш имконини беради.