Фавқулодда вазиятлар ходимларига оғир техника бошқараётган фермерлар ҳам ёрдам бермоқда. Бироқ, иссиқлик ва узоқ давом этган қурғоқчилик ёнғинларни ўчиришни анча қийинлаштирди ва аланганинг янада тарқалиши хавфини оширди.
Германиянинг бошқа қисмларида ҳам ҳаддан ташқари иссиқ туфайли ўрмон ёнғинлари қайд этилди. Рейнланд-Пфальц федерал штатидаги Трайзен қишлоғининг тахминан 650 нафар аҳолиси эвакуация қилинди.
Ўт ўчирувчилар ёнғин манбасига яқинлаша олмаяптилар, чунки бу ҳудудда уруш давридаги портламаган ўқ-дорилар мавжуд. Кеча кечқурун бу ҳудудда бир нечта портлашлар содир бўлди.
Аввалроқ Германия бир кун ичида иккинчи марта ҳарорат рекордини ўрнатгани ҳақида хабар берган эдик.