Ҳодиса 11 октябрь кечаси шаҳар марказидаги ресторан яқинида содир бўлган.
Нашрнинг хабар беришича, бўйи тахминан 1,2 метр бўлган робот дўстлари билан бирга бўлган 16 ёшли қизга орқасидан яқинлашиб, унинг бўксасига тегинган. Кейин у жинсий имо-ишоралар қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, роботнинг 16 ёшли эгаси ва унинг 19 ёшли таниши воқеани видеога олиб, қурилманинг ҳаракатларига изоҳ беришган. Шунингдек, воқеа ижтимоий тармоқларда жонли эфирда намойиш этилган деб тахмин қилинмоқда.
Полиция чақирилгандан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари яқин атрофдаги воқеага алоқадор шахсларни аниқладилар. Робот ўша пайтда автомобилнинг юкхонасида яширилган эди.
Полиция гумондорларга тегишли робот ва иккита мобил телефонни мусодара қилди.
Терговчилар ҳозирда робот қандай бошқарилганини ва унинг ҳаракатлари кимдир томонидан қасддан бошқарилганми ёки йўқлигини текширмоқда.
Жинсий тегажоқлик айблови билан ушбу ҳодиса бўйича тергов бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Япония роботларни армияга жалб қилади.